Тошкент тиббиёт академиясининг “Талабалар театр студияси” жамоаси “Миллий анъана ва қадриятларни тараннум этгани учун” номинацияси ғолиби бўлди.
Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши мажлисининг 2018 йил 8 февралдаги 4-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда талабаларда китобхонлик маданиятини ошириш, ижодий салоҳиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш, уларни театр санъатига муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадидаги Олий ва ўрта махсус таълим